Айни дамда «Silk Road» Туризм марказида Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган Конгресс бўлиб ўтмоқда
Тадбирда давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, санъат намояндалари, «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университети талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири, «Ипак йўли» Халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори Азиз Абдухакимов кириш сўзи билан очди.
Азиз Абдухакимов ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳамда Бутунжаҳон туризм куни мамлакатимиз учун аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.