Айрим шифокорларнинг ойлик маоши оширилади
- 21.11.2023 09:56
- 248
- Саломатлик
Президент Фармони (ПФ-197-сон, 20.11.2023 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–136-сон Фармонининг 1-бандида назарда тутилган қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади:
ойлик лавозим маошлари:
➖олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
➖иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
➖тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Анора”: ёлғизлик ва беморликка малҳам
- Кеча, 13:41
- Саломатлик
Бульдозер ортидаги матонат ва шараф
- Кеча, 13:28
- Жамият
Кўричак ёрилиб кетса хавфлими?
- Кеча, 11:21
- Саломатлик
Битирувчилар учун “Карьера куни” ташкил этилди
- Кеча, 11:14
- Таълим