Мактабда олий тоифали ўқитувчиларнинг иш ҳақи қанча?

Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи Акбар Сапаров zarnews.uz'га маълум қилди.

- Халқ таълими вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар билан биргаликда халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкаларини қуйидагича белгилаган:

- олий малака тоифали ўқитувчилар 3550412 сўм;

- биринчи малака тоифали ўқитувчилар 3212842 сўм;

- иккинчи малака тоифали ўқитувчилар 2883271 сўм;

- олий маълумотли ўқитувчилар 2575372 сўм;

- ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар 2 407 368 сўм.

Агар олий малака тоифали ўқитувчи қўшимча 10 фоиз устама олса, маоши 3 905 453 сўм, 20 фоиз устама олса, 4260494 сўм, 30 фоиз устама олса 4615535 сўм, 40 фоиз устама олса, 4970576 сўм бўлади.

Бундан ташқари, олий малака тоифали болалар мусиқа ва санъати мактаби ўқитувчиси 2707724 сўм, халқ таълими барча турдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методисти) 3550412 сўм, умумий ўрта турдаги муассасалар психологи, “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчалари психологи 2811927 сўм маош олади.