Бакалавриат ва магистратуранинг юқори курс талабалари сентябрдан янги ўқув йилини масофавий (онлайн) шаклда бошлайди
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев АОКА штабидаги брифингда маълум қилди:
«2020/2021 ўқув йилини анъанавий таълим шаклида бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга тайёргарлик кўрилмоқда».