Бактерия ва замбуруғларни йўқотувчи сабзавот
Шолғом таркибида 9 фоизгача шакар ва кўп миқдорда C витамини (бошқа илдизмеваларга нисбатан икки баравар кўп), Б гуруҳидаги витаминлар мавжуд.
Сариқ шолғом таркибида юқори концентрацияда провитамин А сақланади. Организм учун зарур бўлган микроэлементлардан мис, темир, марганец, рух, йод ва бошқалар аниқланган.
Олтингугурт миқдори жиҳатидан, бу бошқа сабзавотлар орасида биринчи ўринни эгаллайди, фосфор миқдори бўйича эса турп ва редискани ортда қолдиради.
Ушбу паст калорияли сабзавот таркибида осон ҳазм бўладиган полисахаридлар, шунингдек, ичак перисталтикасини рағбатлантирувчи клетчатка мавжуд. Бу уни ичаклар учун фойдали бўлган парҳезбоп таомга айлантиради.
Сабзавот таркибида глюкорафанин — саратонга қарши хусусиятларга эга бўлган сулфорофаннинг ўсимлик асосли аналоги топилган. Ушбу элемент фақат шолғом ва карамда учрайди.
Шолғом замбуруғларга қарши ва антибактериал хусусиятларга эга. Унда баъзи замбуруғлар ўсишини бостирадиган ўсимлик антибиотиклари, шунингдек микробларга қарши таъсирга эга бўлган лизозим мавжуд.