Асаб тизими учун фойдали табиий озиқ-овқатлар қайсилар?
Тиббиёт ходимлари бу борада рўйхатнинг аввалига кўкатларни қўяди. "Кўкатларда кўп миқдорда калий мавжуд. Бу асаб тўқималари соғлиғини сақлаш учун фойдали", дейишади улар.
Банан
Кўкатлардан кейин айнан банан асабларни соғлом сақлаш ва руҳий тушкунлик вақтида тинчланиш учун зарур бўлган В гуруҳи дармондорларига бой, дейишади тиббиётчилар. Банан асаб импульслари тўғри узатилиши учун "жавобгар". Бу энг машҳур антидепрессант маҳсулот бўлиб, сурункали чарчоқ ва ланжликда қўл келади.
Банан таркибида "бахт гормони" - серотонин, шунингдек, "уйқу гормони" - мелотонин ажратадиган моддалар бор. Улар кайфиятни кўтаради, уйқу сифатини яхшилайди, депрессиянинг олдини олади.
Анор
Бу мева ҳам асаб ҳужайраларини ҳимоя қилувчи кучли антиоксидант ҳисобланади.
Зиғир
Унинг уруғлари шикастланган асаб ҳужайраларини ҳимоя қилади ва уларнинг тикланишига ёрдам беради.
Авакадо
Бу мева таркибида соғлом ёғлар ва микроэлементлар, шу жумладан холин (қон томирларини тозаловчи ва асаб тизимини қўллаб-қувватловчи) мавжуд.
Цитрус мевалар
Улардаги C дармондориси асаб тизими фаолиятида муҳим рол ўйнайди.
Бодом
В2, Е дармондорилари ҳамда рух, магний моддаларига бой. Бу моддалар серотонин ишлаб чиқаришда иштирок этади. Аввалги маълумотларимизда серотонин моддаси инсонга бахтиёрлик ҳиссини бериши ҳақида ўқиган бўлсангиз керак.
Шунингдек, у кишида ваҳима туйғусини бартараф этиши, уйқуни меъёрга солиб, овқат ҳазм бўлишига ёрдам бериши билан ҳам фойдали. 30 грамм бодом истеъмоли асабнинг бир кунлик озиқланиши учун етарли экан.
Кўк чой
Чой антиоксидантлар ва флавоноидлари руҳий зўриқишга қарши таъсирга эга. Бундан ташқари, чой ичиш жараёнининг ўзи ҳам хотиржамлик туйғусини беради - буни медитациянинг бир тури дейиш мумкин.
Дилора Холиқова тайёрлади.