Банк янги марказ очди

Самарқанд вилояти аҳолисига янада сифатли ва замонавий банк хизматлари кўрсатиш мақсадида АТ “Асака банк” вилоят филиали томонидан жорий йил бошида “Афросиёб” банк хизматлари маркази ташкил этилганди.

Ушбу марказ ўз ваколатлари доирасида мижозларга барча турдаги банк хизматларини, жумладан, коммунал тўловларни қабул қилиш, касса хизматлари, халқаро ва хорижий пул ўтказмалари, пластик карталар очиш,  аҳолига ҳар хил турдаги кредитлар ажратиш каби хизматларни банк истеъмолчиларига кўрсатиб келмоқда.

500 га яқин доимий мижозга эга бўлган мазкур марказ ҳозиргача 125 нафар мижозга 1,7 миллиард сўмлик микроқарз, 250 мижозга 2,9 миллиард сўмлик истеъмол кредити ва 20 мижозга 2,5 миллиард сўмлик автокредит, жами 400 мижозга 8,3 миқдорида кредитлар ажратилиб, 1,1 миллиард сўмлик депозитлар жалб этилди.

Бундан ташқари, марказда аҳолига қулайлик яратиш учун 24/7 режимида фаолият кўрсатаётган шохобчада инфокиоск, “HUMO” ва “UzCard” тўлов тизимларида ишловчи банкоматлар мавжуд бўлиб, аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда бу банкоматлар мунтазам нақд пул билан таъминланмоқда.

Фаррух ШАКАРОВ,

Марказий банк вилоят бош бошқармаси нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.