Бахтли одам бажараётган юмушидан уялмайди, ҳеч кимга ҳеч нарсани тақиқламайди

Бахтли одамлар бошқалар учун қизиқарли туюлмайди. Улар оғир табиатли бўлиб кўриниши ҳам мумкин.

Биринчидан, бахтли одамни хафа қилиш осон иш эмас. Улар шахсий эркинлиги устида ишлайди ва бажараётган юмушларидан уялмаслик кераклигини билади.

Иккинчидан, бахтли инсон ҳеч кимга ҳеч нарсани тақиқламайди. Масалан кўчада, қўлида катта бутерброд еб кетаётган кишини кўрса, унга ёқимли иштаҳа тилаб, йўлида давом этади. Улар ҳар қандай вазиятда ҳам доим қулай йўл борлигини билади. Улар билан бир тўлқин узунлигида бўлмаганларга вақт сарфламайди.

Учинчидан, бахтли инсон ҳеч қачон бошқалардан ҳеч нарса кутмайди. Улар эртанги куни бугунгидан яхши бўлишига ишонади. Вазиятни ҳушёрлик билан баҳолайди. Нимага таъсир ўтказа олиши ва нимага таъсир қила олмасликларини тушунади.

Тўртинчидан, бахтли одамлар доимо ақлли ва чиройли одамлар билан дўстлашади. Чунки уларнинг муҳитида ҳамма одамлар шундай. Сохта дўст ва аҳмоқ кишилардан йироқ юради. Улар фақат ўзи устидан кулади, кулги мураккабликларни енгиллаштиришини, қўрқувларни кичиклаштириб катта куч беришини билади.

Бешинчидан, бахтли одамларга 30 ёшгача мансабга бировнинг ёрдами билан эришиш эмас, балки ўзлари учун қарор қилган ва ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш учун имконият излаш муҳим.

Олтинчидан, бахтли одамга кўп нарсага эҳтиёж йўқ. Улар кино юлдузи, миллионер, рассом ёки модель эмас, оддий ҳисобчи сифатида ишлашлари билан муросага келади. Улар қўрқувни енгиб, караокеда қўшиқ айтиш, расм чизиш, конкида учиш учун саҳнага чиқади. Чунки улар мусиқа, расм, спорт ва театрни яхши кўради ва буларнинг барчасини эплашни хоҳлайди.

Еттинчидан, бахтли одамлар бошқаларни ўзининг душмани деб билмайди. Улар дунё муаззамлигини ва бу дунёда 8 миллиард одам яшашини, аниқки, бу инсонларнинг ҳаммаси сизни ёмон кўрмаслигини англайди. Бахтли одамлар барча мафкуравий, ирқий ва диний зиддиятлар ортида масъулияти паст одамлар турганлигини билади.

Саккизинчидан, бахтли инсон энг аввало, ўзига ишонади. Уларга кимнингдир мукофот олгани, ойлик маоши ёки кимнингдир ўз блогида миллонлаб обуначиларни тўплаганлигининг аҳамияти йўқ. Улар ўз иши билан банд. Фақат ўзларига ёққан, ёқтирган нарсаларини қилади ва нима учун қилаётганини билади.

Тўққизинчидан, бахтли одамлар доимо содда бўлади. Улар доимо кунлик вазифаларини бажаради. Шунчаки, пул ишлайди, бетоб бўлиб қолса, шунчаки шифокорга мурожаат қилади, буюм таъмирталаб бўлса, тузатади, тузатишнинг иложи бўлмаса, ташлаб юборади. Ҳаётдаги қийинчиликларни, муваффақиятсизликларни ва бажарилмаган мақсадларини бекор қилмайди.

Ўнинчидан, бахтли одамлар аввало, ўз виждони билан ҳалол муносабатда бўлади. Улар биринчи навбатда, ўзлари билан уйғунликда яшайди, шундан кейингина бошқалар билан қизиқишади. Ўзининг кичик дунёсини ҳар куни яхши томонга ўзгартиради, бошқа одамлар уларга қўшилади ва улар биргаликда тарихни ўзгартиради. Улар “йўқ” дейишдан қўрқмайди, адолатсизликка тоқат қилмайди, кучсизларни ташлаб қўймайди, кучлиларга ҳасад қилмайди, улар шунчаки бахт оғушида яшайди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.