Дунёдаги энг кекса одам аниқланди

 

Япониялик Томико Итоока вафотидан сўнг (2024 йил, 29 декабрь) “Гиннеснинг рекордлар китоби” бразилиялик Инах Канабарро Лукасни сайёрадаги энг кекса одам деб эълон қилди.

Аввалроқ машҳур китоб 116 ёшу 220 кун умр кўрган япониялик аёлнинг вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Ер юзидаги энг кекса одам унвони энди Бразилиялик роҳибага тегди.

Дунёдаги энг кекса роҳиба ҳисобланадиган Инах1908 йил 8 июнда Бразилиянинг Сан-Франциско-де-Асис шаҳрида Хуан Антонио Лукас ва Мариана Канабарро оиласида туғилган. У болалигида шу қадар озғин бўлганки, кўпчилик уни яшаб кетишига ишонмаган”, дейилади Гиннеснинг рекордлар китоби матбуот хизматида.

Диндор аёл Бразилиянинг "Интер" футбол клубининг ашаддий мухлиси, ўз ўрнида жамоа уни тарихдаги энг кекса мухлис сифатида ҳурмат қилиб келади.

Дунёдаги энг кекса одамлар рўйхати:

Бугунги кунда фақат уч киши 115 ёш остонасини босиб ўтди. Эҳтимол, дунёда бошқа узоқ умргузаронлик қилаётган кишилар ҳам бордир, лекин улар буни ҳужжатларда тасдиқлаганича йўқ.

1. Инах Канабарро Лукас (Бразилия, 116 йил 220 кун)

2. Этель Кейтерем уюк Британия, 115 йил, 146 кун)

3. Акаги Хаяши (Япония, 115 йил 134 кун)

Кўриб турганимиздек, рўйхатдаги энг кекса одамларнинг учаласи ҳам аёллар. Бразилиялик Жуан Мариньо бугунги кунда дунёдаги энг кекса эркак киши бўлиб қолмоқда (112 йил, 101 кун).

Таъкидлаш керакки, бразилиялик Инах Канабарро Лукас тарихдаги энг кекса одамлар рейтингида 20-ўринни эгаллаб турибди. Кейтерем ва Хаяши 52 ва 53-ўринларда.

Ҳужжатлар билан расман тасдиқланган дунёдаги энг узоқ яшаган одам франциялик Жан Кальманбўлиб қолмоқда. У 122 йил 164 кун яшаб, 1997 йилнинг август ойида вафот этган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.