Беларусни душманлардан озод қилишда жон берган самарқандликларни танийсизми?

Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанговор ҳаракатларда юртимиз ўғлонларидан 600 мингга яқини ўз ҳаётини қурбон қилган. Урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган ўзбекистонлик жангчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотира китоблари нашр этилган. Самарқанд вилоятига бағишланган Хотира китобларида ҳам урушда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган 44 минг 664 кишининг фамилиялари келтирилган. Бунда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган жангчининг туғилган йили, ой ва жойи, қайси қисмда хизмат қилгани, ҳарбий унвони, қачон ва қаерда ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолган жойи, аниқ бўлса, қаерга дафн этилганлиги кўрсатилган.

Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори, “Водийнома” журнали бош муҳаррири, Андижон давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори Рустамбек Шамсутдинов тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабага қўшган ҳиссасига оид “Победа одна на всех. Беларусь - Узбекистан” номли илмий-оммабоп китоб чоп этилган.

Тузувчиси ва матн муаллифи Владимир Владимирович Андреевич бўлган бу китоб Беларусь Республикаси Минск областидаги Петрус Бровки номли Беларусь энциклопедияси нашриётида рус тилида эълон қилинган. Унда Ўзбекистондан ҳарбий хизматга олинган, Беларусь ҳудудидаги жангларда мардларча ҳалок бўлган мингдан ортиқ (улардан 151 нафари Самарқанд фарзандлари эди) ҳарбий хизматчиларнинг дафн қилинган жойлари, охирги манзилгоҳлари кўрсатилган. Бу китоб Иккинчи жаҳон уруши тарихига қизиққан, ғалаба учун ўз ҳаётини бахшида этган яқинларини қидираётганлар учун жуда қимматли аҳамиятга эга.

Биз тадқиқот ўтказиб, 151 нафар юртдошларимиздан 14 нафарини алоҳида ажратдик. Сабаби, улар ҳақида янги маълумотлар, хотиралар топилишига умид бор. Газета саҳифаларида эълон қилинган фамилиялар орқали ҳозирги авлод ўтганлар олдидаги бурч-вазифаларини эслаб, рўйхатда келтирилган жангчиларнинг қабрлари орқали ўз авлодларини топиш имконияти вужудга келишига ишонамиз.

 

Т/р

Исми ва фамилияси

Ҳарбий унвони

Туғилган санаси

Ҳалок бўлган санаси

Ҳарбий дафн этиш рақами, дафн қилинган жойи

Хотира китобидан топилган қўшимча маълумотлар

1

Шукуров Жўра

оддий аскар

1919 йил Самарқанд вилояти

1943 йил  Беларусь учун бўлган жангларда ҳалок бўлган

Витебск области Дубровенск район Волековск қишлоқ совети Калиновка агрошаҳарчасида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4833

Булунғур туманида 1898 йилда туғилган, 78-ўқчи дивизияда 1944 йилда 9 октябрда жангда ҳалок бўлган

2

Шукуров Жўрақул

оддий аскар

1919 йил Самарқанд вилояти

1943 йил  Беларусь учун бўлган жангларда ҳалок бўлган

Витебск области Дубровенск район Волековск қишлоқ совети Калиновка агрошаҳарчасида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4833

Самарқанд туманида Хўжа Ахрор қишлоғида 1913 йилда туғилган, 1943 йилда ҳалок бўлган

3

Умаров Худойқул

оддий аскар

1902 йил Самарқанд вилояти

1944 йил  Беларусь учун бўлган жангларда ҳалок бўлган

Витебск области Витебск райони Октябрь қишлоқ совети Шапуры қишлоғида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4420

Иштихон туманида Катта қанғли қишлоғида 1916 йилда туғилган, бедарак йўқолган

4

Худойқулов Саид

оддий аскар

1925 йил Самарқанд вилояти

1943 йил  Беларусь учун бўлган жангларда ҳалок бўлган

Витебск облати полоцк райони Малоситняск қишлоқ совети Туровля қишлоғида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4285

Жомбой туманида туғилган санаси маълум эмас, 1943 йилнинг 11 июлида № 1145 – санитар госпиталида вафот этган

5

Шарипов Ғаффор

оддий аскар

1911 йил Самарқанд вилояти

1943 йил  Беларусь учун бўлган жангларда ҳалок бўлган

Витебск области Дубровенск район Волековск қишлоқ совети Орловичи агрошаҳарчасида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4838

Самарқанд шаҳрида 1925 йилда туғилган. оддий аскар, бўлинма командири бўлиб 1945 йил мартида бедарак йўқолган

6

Юсупов Халим

кичик лейтенант

1922 йил Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозорда туғилган

1942 йил 26 июнда Ржевда асирликда бўлган, кейинчалик Беларусь учун бўлган жангда 1943 йил 26 июлда ҳалок бўлган

Минск области Борисов шаҳрида, 382 лагер 83-сон қабристонда дафн этилган, қабр рақами 702

1916 йилда туғилган, оддий аскар, 1943 йилда бедарак йўқолган

7

Мансуров Умар

оддий аскар

1918 йил Самарқанд шаҳрида туғилган

8 МСБР да хизмат қилган, 1944 йилда Беларусь учун бўлган жангда ҳалок бўлган

Брест области Пружанск райони Шерешевск қишлоқ совети Купичи қишлоғида, қабр рақами 181

Сиёб туманида туғилган. Таваллуд санаси ҳақида маълумот йўқ, 1944 йил 17 июлда ҳалок бўлган

8

Назаров Теша

оддий аскар

1923 йил Самарқанд шаҳрида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1944 йилда ҳалок бўлган

Втибск области Полоцк райони Заозерск қишлоқ совети Туровля қишлоғида, қабр рақами 4285

Сиёб туманида туғилган. Таваллуд санаси ҳақида маълумот йўқ, 1944 йил 30 июлда ҳалок бўлган

9

Рахмонов Омон

оддий аскар

1920 йил Самарқанд вилоятида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1944 йилда ҳалок бўлган

Брест области Пружанск райони Мокров қишлоқ совети Рудники агро шаҳарчасида ҳалок бўлган, қабр рақами 185

Сиёб туманида 1916 йилда туғилган, 1943 йилда 14 ноябрда ҳалок бўлган.

10

Ахмедов Усмон

оддий аскар

1918 йил Самарқанд районида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1943 йилда ҳалок бўлган

193-Днепровская ўқчи дивизиясида хизмат қилган, 1943 йил 9 декабрда Гомель области Клинковичск райони Наховск қишлоқ совети Замость қишлоғидаги қабристонга дафн қилинган, қабр рақами 3922

1911 йилда Тойлоқ туманида туғилган, бедарак йўқолган

11

Ахмедов Усмон

оддий аскар

1906 йил Самарқанд районида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1943 йилда ҳалок

Полесская области Василчевский район Замост қишлоғидаги қабристонга дафн қилинган, қабр рақами 3922

1906 йил Самарқанд районида туғилган 1943 йилда ҳалок бўлган

12

Носиров Зарип

оддий аскар

1925 йил Самарқанд вилоятида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1944 йилда ҳалок бўлган

Витебск райони Вороновский қишлоқ совети Вороны агрошаҳарчасида жангда ҳалок бўлган, қабр қақами 4391

туғилган йили ҳақида маълумот берилмаган, Оқдарё туманидан, 1943 йилда ҳалок бўлган

13

Каримов Раим

оддий аскар

1925 йил Самарқанд вилоятида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1944 йилда ҳалок бўлган

Витебск области Дубровенск райони Осинторфск қишлоқ совети Осинторф манзилгоҳида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4839

1905 йилда Паст Дарғом туманида туғилган, 1941 йилда бедарак йўқолган

14

Назаров Раҳим

оддий аскар

1899 йилда Самарқанд вилоятида туғилган

Беларусь учун бўлган жангда 1944 йилда ҳалок бўлган

Витебск области, Полоцкий райони Малоситнянск қишлоқ совети Труды қишлоғида жангда ҳалок бўлган, қабр рақами 4285

Паст Дарғом туманидан, туғилган санаси ҳақида маълумот йўқ, 1944 йил мартда Витебск области Полевая районида дафн қилинган

Авлоддан-авлодга хотира қолади. Улардан хатлар эсдалик сифатида, расм ёки фотосуратлар сақланиб қолган бўлиши мумкин. Рўйхатда исм, фамилиялари келтирилган инсонлар ҳақида маълумотларга эга бўлсангиз, бизга хабар беринг.

Раҳимжон ЮСУПОВ,

Самарқанд давлат унверситети ижтимоий фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди.