Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ва байрам совғалари топширилди
- 09.05.2022 08:49
- 103
- Самарқанд
Юсуф ота Рўзиев, Иброҳим Абдуназаров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари. Улар Нарпай тумани Мустақиллик ҳамда Оқтош маҳалласида яшайди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов, туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, кенг жамоатчилик вакиллари отахонларнинг хонадонида бўлиб, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклашди, байрам муносабати билан уларга 15 миллион сўмдан пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширди.
Р.Маматов Президентимизнинг отахонларга йўллаган табрик сўзини ўқиб, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш боқий анъаналаримиздан бири эканлигини эътироф этди.
Шунингдек, вилоят 3-сектор раҳбари ҳамда Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамов туманнинг Боғолони маҳалласида фарзандлари, набиралари қуршовида бахтли кексалик гаштини сураётган уруш иштирокчиси Ғаффор Сафаров хонадонида бўлиб, отахон билан дилдан суҳбатлашишди, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.
Умида Мамадалиева.