Бемор болажонлар қалбига янги йил шукуҳи улашилди

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 13060 ва 29080-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда марказий ҳарбий округ оркестри билан ҳамкорликда "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирда Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри томонидан Ватанга муҳаббат туйғусини тараннум этувчи куй ва қўшиқлар куйланди. Ҳарбий хизматчилар томонидан аждодларимиз кўрсатган жасорат ҳақида саҳна кўринишлари, қўл жанги чиқишлари, қурол-яроғлар кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан тиббиёт марказида даволанаётган болажонларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида совғалар берилди.