"Беш ташаббус олимпиадаси": Стритболчи хотин-қизлар Самарқандда беллашмоқда
- 17.06.2023 20:54
- 32
- Спорт

Самарқанд шаҳридаги енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг хотин-қизлар ўртасида стритбол бўйича “Б” лига баҳслари бошланди.
Мусобақада республикамизнинг 14 ҳудудидан келган 210 нафар қатнашчи учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирок этиб, хотин-қизларга муваффақият тилади.
Шундан сўнг уч ёш тоифасида баҳслар бошланди.
Мусобақада ҳар бир жамоада 5 нафардан иштирокчи ғолиблик учун беллашмоқда.
Баҳслар 20 июнга қадар давом этади.
Теглар:
Беш ташаббус
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Кеча, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Кеча, 11:59
- Таълим