Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Билл Гейтс инсониятни чиплаштириш ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Microsoft корпорацияси асосчиси, америкалик ишбилармон Билл Гейтс унинг шахси атрофида тарқалаётган глобал фитна ва одамларни оммавий чиплаштириш тўғрисидаги миш-мишларни “рад этишга ҳам арзимайдиган аҳмоқона фаразлар”, дея атади.

Коронавирус пандемияси бошлангандан буён ижтимоий тармоқларда Билл Гейтс ва Мелинда Гейтс фондининг пандемияга алоқаси борлиги тўғрисида турли миш-мишлар тарқала бошлади. Гўё, Гейтслар фонди коронавирусга қарши вакцинадан одамларни чиплаштириш учун ва улар устидан оммавий назорат ўрнатиш мақсадида фойдаланмоқчи.

“Мен ҳеч қачон микрочиплар билан шуғулланмаганман. Буни инкор қилишнинг иложи йўқ. Бу шунчаки, аҳмоқона ва ёввойи фараз”, дея таъкидлади Гейтс.

Билл ва Мелинда Гейтс фонди ЖССТнинг иккинчи энг йирик донори ҳисобланади. Мазкур фонд 2018-2019 йилларда ташкилот бюджетининг 9,76 фоизини таъминлаб берди. Фонд янги турдаги вакцина ва дори-дармонлар  ишлаб чиқарилишига ҳомийлик қилади.