Билл Гейтс COVID-19 вакциналари ҳақида ёлғон даъволар қилганликда айбланмоқда
- 25.10.2024 15:19
- 58
- Хориж
Америкалик миллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс Нидерландия суд идорасига чақирилган.
У коронавирусга қарши вакциналарнинг хавфсизлиги тўғрисида одамларни чалғитганликда айбланмоқда, дейилади ОАВларда. Гейтс вакцинанинг очиқ тарафдори ва узоқ вақтдан бери одамларни COVID-19га қарши эмлашга ундаган ва одамлар унга ишонишган. Бироқ, натижа жиддий муаммоларга олиб келган.
The Gateway Pundit таъкидлаганидек, етти даъвогар вакцина натижасида саломатлигига путур етгани ва ҳозир ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб чекаётганларини даъво қилишди. Бундан ташқари, тадбиркор эмлашлар вируснинг тарқалишини тўхтатиб, касаллик ва ўлимнинг олдини олиши мумкинлигини даъво қилгани учун "вакцинага доир ёлғон даъволар" қилишда айбланмоқда.
Теглар:
Билл Гейтс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа