"Мен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини тарк этаман": Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини хайрия ишларига бермоқчи

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини собиқ рафиқаси Мелинда билан ҳамкорликда 2000 йилда ташкил этган хайрия жамғармасига беришини маълум қилди.

“Мен бойлигимнинг барчасини фондга беришни режалаштирганман. Энди пастга тушаман ва охир-оқибат дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини тарк этаман. Ўз ресурсларимни жамиятга азоб-уқубатларни камайтириш ва ҳаётни яхшилашнинг энг таъсирли усули билан қайтаришга мажбурман. Ва умид қиламанки, жуда бой ва имтиёзли лавозимдаги бошқалар ҳам ҳозироқ олдинга қадам ташлашади”, — деб ёзди Гейтс Twitterда.

Сўнгги бир неча йил ичида, деб ёзган Microsoft асосчиси, дунё бир қанча даҳшатли зарбаларни бошдан кечирди, жумладан, коронавирус пандемияси ва Украинадаги уруш "кўп одамларни хонавайрон қилди ва дунё бундан ҳам баттар бўлиши мумкинми, дея ўйлашга ундади".

Bloomberg Гейтснинг бойлигини 114 миллиард долларга баҳолаб, уни дунёдаги тўртинчи энг бой одам деб ҳисоблайди. «Forbes»нинг реал вақт режимида янгиланувчи дунёнинг энг бадавлат бизнесменлари рейтингида Гейтснинг бойлиги 13 июлда 122,1 миллиард долларга баҳоланган.