Акция: «Бирга ҳаётни сақлаймиз!»
Вилоят қон қуйиш марказининг сайёр гуруҳи томонидан Самарқанд давлат университети Биокимё инситутида “шу шиор остида беғараз қон донорлик акцияси бўлиб ўтди.
Унда “2026-2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг 50 нафарга яқин ўқитувчи ва талабалари қатнашиб, қон топширди.
- Қон топшириш донорлар учун ҳам фойдали бўлиб, инсульт, инфаркт касалликлари хавфининг олдини олади, - дейди институт ўқитувчиси Шерзод Қўчқоров. - Бугунги акцияда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Чунки, менинг қоним туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади. Айниқса, мураккаб онкологик, гематологик касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган беморлар учун муҳим восита саналади.
Акция доирасида фахрий донор Ғайрат Ҳамидов талабалар билан учрашувда юртимизда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, бу эзгу ва савобли амал одамийликнинг олий намунаси эканлигини таъкидлади. Шу ўринда юртдошларимизни беғараз донор бўлишга ҳамда ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақирди.
Донорлар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади. Кўнгиллилар томонидан жамғарилган қонлар вилоятимиз шифохоналаридаги талассимия, онкогемотологик касалликка чалинган болалар учун ишлатилади.
Лилия Идрисова,
вилоят қон қуйиш маркази шифокор-лаборанти.