Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади
- 10.06.2022 14:13
- 77
- Долзарб
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.
Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.
Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.
Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.