Президент: Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда
- 13.01.2022 17:40
- 268
- Ўзбекистон

Президент Қуролли Кучларимизнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида:
“Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди.
Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда.
Биз 2016 йилда Қуролли Кучларимиз фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилдик. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чораларни кўрдик.
Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда”, деди давлатимиз раҳбари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Кеча, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Кеча, 11:59
- Таълим