Бола бир умрга фалаж бўлиб қолмаслиги учун…
Шол касаллиги оғиз орқали ва айрим ҳолатларда ҳаво орқали юқиши мумкин. Вирус организмга киргандан сўнг асосан нерв тизимини зарарлаши оқибатида фалажлик юзага келади.
Шол касаллигига чалинган бемор бир умрлик ногиронга айланади.
Ҳозирги кунда шол касаллигининг олдини олишда энг самарали усул касаликка қарши эмлаш ҳисобланади. Шол касаллигига қарши бола 2 ойлик, 3 ойлик, 4 ойлик, 16 ойлик, 7 ёшларга етганда эмлаш ишлари амалга оширилади.
Белгиланган муддатларда шолга қарши эмлаш амалга оширилмаганда ва тўлиқ эмланмаган ҳолатларда шол касаллиги қайд этилиши мумкин.
А.БОЗОРОВ,
Оқдарё тумани ДСЭНМ бўлими мудири.