Бўлажак ҳарбий шифокорлар Наврўзни қандай нишонламоқда?

Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳарбий кафедраси ҳам байрамни юқори савияда нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда. Аввало, кафедра ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдик. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гуллар экдик.

13-14 март кунлари эса ҳарбий кафедрада таҳсил олаётган талабалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Спортнинг бир неча турлари бўйича ташкил этилган беллашувлар ғолибларини жамоамизнинг байрам тадбирида рағбатлантириладиган бўлди.

Муҳаммадисо Зарипов,

институт ҳарбий кафедраси ўқув қисми бошлиғи.