Болалар омбудсмани қизалоқни онаси (Россия Федерацияси)га қайтарди

Болалар омбудсмани номига Россия Федерацияси Бола ҳуқуқлари бўйича вакили мурожаат қилиб, РФ фуқароси бўлган аёл К.С нинг қизи А.С (2021 йилда РФда туғилган) Ўзбекистон фуқароси бўлган отаси А.С  (1991 йилда туғилган эркак) томонидан 2024 йилнинг октябрь ойигача бўлган рухсат асосида олиб кетилган бўлса-да,  онанинг қаршилигига қарамай фарзанди ота томонидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда ушлаб қолинаётганлиги, А.С. алоқага чиқмай, боланинг аҳволи ҳақида хабар бермаётганлиги, отанинг яшаш манзили номаълум эканлигини билдириб, боланинг турган манзилини аниқлаб, она ва бола алоқасини тиклашда амалий ёрдам сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида, ота А.С. 2024 йилнинг ўзида ишлаш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига кетганлиги, вояга етмаган қизи С.А  эса бувиси А.Г (1964 йилда туғилган аёл) қарамоғига топширилганлиги аниқланиб, шу кунга қадар Самарқанд шаҳрида истиқомат қилиб келаётганлиги маълум бўлди.

Мутасаддиларнинг кўрган чоралари натижасида боланинг бувиси А.Г. ўз хоҳишига кўра невараси С.А ни онасига топширди ва қизалоқ онаси К.С ҳамроҳлигида Россия Федерациясига қайтди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Болалар омбудсмани бола манфаатлари йўлида Россия Федерациясидаги ҳамкасби билан тезкор ва конструктив ҳамкорликни давом эттиради, дейилади хабарда.