Бошқарма раҳбари Самарқанд шаҳридаги 59-махсус мактаб-интернати фаолиятини ўрганди

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов Самарқанд шаҳридаги 59-махсус мактаб-интернатининг янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди, деб хабар берди вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Бошқарма бошлиғи 255 нафар ўқувчи таҳсил олаётган, 114 нафар педагог-тарбиячиларга эга муассаса фаолиятини кўздан кечирар экан, у ердаги таълим-тарбия жараёнларидан мутлақо қониқмагани, аниқланган камчилик ва нуқсонлар бўйича тегишли хулоса чиқариш лозимлигини таъкидлади. Муассаса масъулларига сифатли таълим-тарбия бериш, тарбияланувчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берди.