Бруцеллёз насл сурмайди, аммо асорати жуда хавфли
Бруцеллёз инсондан инсонга, одамдан ҳайвонга юқмайди, наслдан наслга ҳам ўтмайди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги 9 та ветеринария шохобчасида 16 нафар ветеринар-врач аҳолининг 4200 бош йирик ва 5200 бошдан зиёд майда шохли чорва молларини назорат қилиб боради. Улар йил бошидан буён 4582 бош майда шохли ҳайвонларни касалликка қарши эмлади. Шунингдек, кушхоналарда сўйилаётган 5012 та чорва молларидан қон намуналари олиниб, текширувдан ўтказилди.
Мутахассисларимиз Самарқанд шаҳрининг чорва моллари кўп парваришланадиган Хазора, Дўстлик, Юқори ва Қуйи Хўжасаҳат маҳаллаларида, шунингдек, Хишрав ҳамда Кимёгарлар шаҳарчаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди.
Касалликка чалинган ҳайвонлардан қолган ем-хашак, улар фойдаланган охур, тоғора, ҳайвоннинг чиқиндилари билан ифлосланган жой ҳам зарарланган бўлиши мумкин.
Азамат УЛУFМУРОДОВ,
ветеринария илмий- тадқиқот институти кичик илмий ходими,
Равшан ЯҚУБОВ,
Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими врачи.