“Бу ҳали ҳолва”: Украина собиқ президенти Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди
- 23.05.2019 15:07
- 236
- Сиёсат
Украинада собиқ президент Пётр Порошенкога нисбатан янги жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига таяниб sputniknews.uz ёзмоқда.
Хабарда ёзилишига кўра, Украина коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Порошенкога нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилган.
Собиқ президентнинг “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатларининг қонунийлиги текширилади.
Эслатиб ўтамиз, Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди.
Теглар:
Украина