Бугун - Бутунжаҳон қочқинлар куни
Ҳар йили 20 июнь куни дунё ҳамжамияти Бутунжаҳон қочқинлар кунини нишонлайди.
Биринчи марта Бутунжаҳон қочқинлар куни 2001 йилда нишонланиб, у БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 4 декабрь қарори билан ташкил этилган.
Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциянинг қочқинлар статуси, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, қочқинларга нисбатан давлатлар мажбуриятларини белгилайдиган конвенцияда 146 мамлакати иштирок этмоқда.
Қочқинлар Конвенцияга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- чиқариб юборишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи, жиноий ҳолатлар бундан мустасно;
- давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлиги учун жазодан ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
- ёлланма ишлаш ҳуқуқи;
- бошпана ҳуқуқи;
- таълим олиш ҳуқуқи;
- давлат ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи;
- диний эътиқод ҳуқуқ;
- судга мурожаат қилиш ҳуқуқи;
- эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи;
- шахсий гувоҳномани олиш ҳуқуқи.
2021 йилда Бутунжаҳон қочқинлар куни "Биргаликда биз ҳамма нарсага эришамиз!" шиори остида ўтказилади. БМТ қочқинларга соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни кўпроқ жалб қилишни талаб қилмоқда.