Бугун Жиззах вилоятида ҳам кучли сел кузатилди

Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Оқибатда Оққўрғонлик, Тинчлик, Ҳамид Олимжон, Улуғбек ҳамда Зиёкор маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта хонадонга сув кирди.

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилиб, юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди.