Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун оммавий қабул Самарқандда

Халқ билан мулоқот қилиш ва "маҳаллабай" ишлаш тизимини янада такомиллаштириш,  жойларда учраётган муаммоларга тезкор ечим топиш мақсадида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири, шунингдек, Солиқ қўмитаси, Президент Халқ қабулхоналари ва бошқа вазирлик, идоралар раҳбарлари иштирок этиб, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий вилоятлари аҳолисининг мурожаатларини эшитмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, бошқарма ва идоралар масъуллари шу ерда мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитмоқда.

Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.