Бугун республикамиз бўйлаб “Сўнгги қўнғироқ” садолари чалинмоқда

Бугун вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида "Менинг мактабим - менинг уйим" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ " тадбирлари бўлиб ўтди.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда мактаб директори В.Чаққонов битирувчиларни табриклаб, келгусидаги ишларига омад тилади.
Ўқувчилар томонидан шеърлар, куй-қўшиқлар, бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбирда бир гуруҳ ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
"Сўнгги қўнғироқ" тадбиридан фотолавҳалар