Бутунжаҳон хирург-онкологлар федерацияси президенти: “Самарқандлик мутахассислар халқаро талаблар даражасида иш тутмоқда”
Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун юртимизга келган федерация аъзолари, дунёнинг таниқли онколог олим ва мутахассислари 6 июнь куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига ташриф буюрди.
– Бугунги кунда дунё миқёсида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш борасида тадқиқотлар олиб борилиб, янги методлар қўлланилмоқда, – дейди бутунжаҳон хирург-онкологлар федерацияси (WFSOS) президенти, Сербия онкологлар ассоциацияси раиси Радон Джодич. – Самарқандлик мутахассисларнинг сут бези саратони хасталигига чалинган беморларни даволаш жараёнлари билан танишиб, уларнинг ҳам бу борада бой тажриба тўплагани ҳамда халқаро талаблар даражасида иш тутаётганига гувоҳ бўлдик.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали раҳбари М.Жўраевнинг маълум қилишича, WFSOS илмий мактабининг 2019 йилги анжумани Самарқандда ўтказилиши мумкин.
А.ИСРОИЛОВ.