Бувиларимиз кийган желак ва паранжи-чачвонлар намойиш этилди

Самарқандда шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган «Бувижоним кийган либослар» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолибликни эгаллаган қизлар момолари кийган либосларни намойиш этиб, эгнидаги кийимларни шарҳлаб берди.
- Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад бувижонларимиз қадриятларини асраб қолиш, ёшларимизнинг урф-одатлар ҳақида маълумотга эга бўлиши, келгуси авлодга етказишини таъминлашдан иборат, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова. - Танловнинг қуйи босқичлари кўтаринкилик билан ташкил этилди. Аёлларнинг мазкур либосларни сандиқларидан чиқариб, намойиш қилишга интилишини кузатдик.
Жомбой туманидан келган иштирокчилар бувиларимиз кийган бош кийим - қасабаларни намойиш қилган бўлса, иштихонликлар желакларни, пайариқлик қизлар чачвонларни кўз-кўз қилишди.
Г.МЎМИНОВА.