Чекиш соғлиқ учун зарар! Буни ёдда сақлаяпмизми?
Яқинда дугоналарим билан тушлик қилиш учун ошхонага кирдик. Одам гавжум. Аммо эътиборимизни қўшни столда сигарета чекаётган ҳомиладор аёл тортди. Дангалчироқ дугонам аёлнинг олдига бориб, чекаётган сигаретасининг тутуни атрофга тарқалаётгани, жамоат жойида чекиш мумкин эмаслигини, айниқса, ҳомиладор ҳолида бу болага зиён келтиришини айтди.
Аёл дугонамни жеркиб ташлади.
Жамоат жойлари, умумий овқатланиш масканлари, муассасаларда "Cигарета чекиш ман этилади!", дея тақиқлов белгиси билан ёзиб қўйилади. Лекин аксарият одамлар бу тақиққа эътибор бермайди. Улар нафақат ўзларининг, балки атрофдагиларнинг соғлиғига зиён етказишаётганини ўйлаб ҳам кўришмайди.
Маржона АБДУҲОШИМОВА,
Жомбой тумани.