Челакда реновация: "ARUP" иштирокида шаҳарча марказининг мастер-режаси ишлаб чиқилмоқда

Бугунги кунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган мастер-режаларини ишлаб чиқилмоқда. Бу ишларга Буюк Британиянинг “ARUP” лойиҳа компаниясини жалб этилган.

Яқинда “ARUP” компанияси вакиллари Юнус Эмре Симсек, Смарт Артҳур ва Жаиме Траспадерне Пайариқ туманининг Челак шаҳарчасида бўлди.

Мутахассислар туман ҳокимлиги вакиллари, архитектор ва қурилиш идоралари ходимлари билан биргаликда Челак шаҳарчаси марказининг мастер-режа лойиҳаси ҳамда концепциясини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки ишларни бошлашди ва бу борадаги масалаларни муҳокама қилди.

Маълумот ўрнида: “ARUP”– Буюк Британиядаги шаҳарсозлик ва архитектура хизматлари кўрсатувчи компания бўлиб, 1949 йилда Лондонда ташкил этилган. Ҳозирги кунда 34 та мамлакатда 19 мингдан ортиқ ходимларга эга. Шу билан бирга, “ARUP” 1994 йилдан бери Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда ҳамда ҳозирга қадар 15 та хусусий ва давлат секторидаги ташкилотлар билан 30 та лойиҳани муваффақиятли амалга оширган.