Чикаго шаҳридаги отишмада олти киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Иллинойс штатида қуролланган номаълум шахснинг АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган парадда ўт очиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Ҳодиса Чикаго яқинидаги Хайленд паркида содир бўлган. CNN иқтибос келтирган парад иштирокчиларидан бирининг айтишича, байрам тадбири бошланганидан 20 дақиқа ўтгач, маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:20 да 30 га яқин ўқ овозини эшитган.
Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Иллинойс штатидаги Лейк Форест яқинида қочишга уринган гумонланланувчи Роберт И.Кримони қўлга олган.
The Washington Post нашрининг ёзишича, байрам паради нафақат Хайленд паркда, балки қўшни шаҳарларда ҳам бекор қилинган.