Дам олиш кунларида ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кун давомида мамлакатимизнинг кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилди, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10 даражагача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида бўлади.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.