"Динамо" жамоаси Про-лигада 3-ўринни эгаллади
- 29.11.2020 18:51
- 315
- Спорт
Бугун «Динамо» сўнгги турда Ғузорда "Шўртан" жамоасига қарши 3-ўрин учун баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида вакилларимиз ҳужумкор ўйин кўрсатди. Аммо дарвозалар ишғол қилинмади ва футболчилар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқишди.
Иккинчи бўлимда жамоалар кўпроқ қарши ҳужумдан фойдаланишди. Ўйиннинг 51-дақиқасида Андрей Сидоровнинг узатмасини Амиржон Сафаров голга айлантириб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида Бекзод Сувонов ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқага келиб Шаҳбоз Нуриддиновнинг узатмасини Шоҳруҳ Абдураҳмонов голга айлантириб, самарқандликларга ғалаба келтирди ва ўйин 2:1 ҳисобида ниҳоясига етди.

Вилоятимизнинг "Динамо" жамоаси Про-лигада мавсумни 3-ўрин билан якунлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият