«Динамо» янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлади
- 23.12.2025 16:53
- 6
- Спорт
Жамоа ўқув-машғулот йиғинини 16 январдан Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради.
Бугун, 23 декабрдан «Динамо» жамоаси Самарқандда янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Клуб ахборот хизматининг маълум қилишича, жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, селекция ишлари ҳам давом эттирилмоқда.
Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа 23-30 декабрь кунлари Самарқандда дастлабки машғулотларни ўтказади. 3 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинининг кейинги босиқичи давом эттирилади.
Пойтахтда ўтадиган икки ҳафталик тайёргарлик жараёнидан сўнг «Динамо» жамоаси 16 январдан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.
Абу-Дабида ўтадиган икки ҳафталик йиғин давомида бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши ҳамда жамоа таркиби кучайтирилиши режалаштирилган.