Дунёдаги энг ғалати солиқлар

Одамлар нималарни ўйлаб топмайди, дейсиз: ғалати одатлар, ғалати соч турмаклари, ғалатиқонунлар... Улар орасида бир вақтнинг ўзидабюджетга сезиларли фойда келтирадиган (ёкиолиб келадиган) ғалати солиқлар ҳам бор. Баъзиҳолларда бундай солиқлар кўпроқ ижтимоий рольўйнайди, бошқаларида эса - соф бюджет. Нима бўлса-да, улар ғалатиликдан холи эмас.

Хитой. Чекиш мажбурий солиқ тушумлари

Чекувчилар ўзларининг тобеликлари учун ҳақ тўлайдилар. Аслида расмий равишда юқорисолиқларнинг мақсади одамларга чекишдан воз кечишга ёрдам бериш, лекин ғазна бундан жуда хурсанд. Хитойнинг Хубей провинцияси бумасалага бошқача ёндашишга қарор қилди.

Сигарет солиғи сақланиб қолинди, аммо мажбурийсотиш квоталари жорий этилди. Бошқача қилибайтганда, Хитой иқтисодиёти тезроқ тикланиши учун бир вақтнинг ўзида кўпроқ сигарет сотиболиб, тутунлатиб чекишингиз керак. Бу давлатга молиявий фойда келтиради. Жаҳон соғлиқнисақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдагиҳар учинчи сигарет Хитойда чекилар экан.

Австрия. Гипс солиғи

Агар сиз Австрияга саёҳатга бориб, чанғи учишгақарор қилсангиз, гипс солиғини тўлашга тайёрбўлинг. Даромадлар бошқа жойга кетиб қолмасдан шу ернинг ўзида чанғи учиб, шикастланганларгаёрдам кўрсатадиган тиббиёт муассасалариҳисобига ўтади.

Ушбу "гипс солиғи" ҳар йили жароҳат олган 150 мингга яқин чанғи учувчиларига ёрдам беради ва шифохона харажатлари босимини енгиллаштиради.

Бельгия. Барбекю солиғи

Ёзги мавсумга мос келадиган янгилик - барбекю мавсуми. Бельгияда қўрада гўшт пишириш учун 20 евро миқдорида махсус солиқ жорий этилди. Мақсад - глобал исишдан ҳимоя қилиш. Чунки бундай тутунлар атроф муҳитга жуда кўп зарарчиқаради.

Валлон ўлкаси ҳукумати очиқ ҳавода барбекю тайёрламоқчи бўлган ҳар бир кишидан 20 евро тўлашга мажбур қилди ва бу тўлов ҳар гал олинади. Тўловдан қочиш қийин - "қўралар" ҳароратсенсорлари билан жиҳозланган вертолётларёрдамида ҳаводан патруль қилинади.

Балеар ороллари. Қуёш солиғи

Сиз Майорка, Менорка ёки Ибицада саёҳатга чиқишни орзу қилганмисиз? Мабодо шу жойларга сафар қилиш ниятингиз бўлса, у ердаги ҳар бир кун учун 1 евро тўлашга тайёр туринг. Бу евроларниқуёш солиғи учун тўлаган бўласиз. Номланишичиройли, лекин аслида бу туристик солиқ, барча ташриф буюрувчилар уни тўлайди.

Оролларга ҳар йили 10 миллионга яқин киши ташриф буюришини ҳисобга олсак, олинган пул бюджетни сезиларли даражада тўлдиради. Пулларсайёҳлик инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш, пляжларни тозалаш ва ҳоказоларга сарфланади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.