Дунёдаги қочқинлар сони яна 3,5 миллионга ортди
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги дунё бўйича қочқинлар ҳақда баёнот берди.
Сўнгги 10 йил ичида дунё бўйича урушлар оқибатида ўз мамлакатдан чиқиб кетганлар сони 85 миллионга етган. Эндиликда Украинадаги воқеалар сабаб қочқинлар сони яна 3,5 миллион киши қўшилди.
Украинада 24 февралдан буён мамлакатни 3,5 миллион киши тарк этган, тинч аҳолининг 953 нафари ҳалок бўлган ва 1 557 киши яраланган. Ҳисоботга кўра, 3 миллион 557 минг 245 нафар украиналик қўшни давлатларга кўчиб кетишга мажбур бўлган. Уларнинг ярмидан кўпи Польшага кетган.
БМТ тез орада қочқинлар сони яна бир неча миллионга етиши мумкинлигини айтмоқда.