Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг энг қиммат компаниялари

  1. Amazon


Ҳозирги кундаги қиймати: 802.18 млрд. доллар.

2019 йил, 7 январь куни Amazon АҚШнинг яна бир компанияси  Microsoft’ни қувиб ўтиб, жаҳоннинг энг қиммат компаниясига айланди.

  1. Microsoft


    Похожее изображение

Ҳозирги кундаги қиймати: 789.25. млрд. доллар.

Соҳаси: Турли электрон дастурлар савдоси.

Асосий маҳсулотлари Microsoft Office Microsoft, Windows ва Xbox бўлган ушбу компанияга 1975 йилда Билл Гейтс асос солган.

Штаб квартираси Вашингтон штатидаги Редмонд шаҳрида жойлашган.

  1. Alphabet Inc.


Ҳозирги кундаги қиймати: 737.37 млрд. доллар.

Соҳаси: Интернет хизматлари.

Бу номи ўзгарган Google компаниясидир.

Компанияга 1998 йилда Сергей Брин ва Ларри Пейджлар асос солишган.

Бош офиси Калифорния штатида жойлашган.

  1. Apple Inc.


Ҳозирги кундаги қиймати: 720.12 млрд. доллар.

Соҳаси: Электроника ва ахборот технологиялари, планшет, компьютер, мобиль телефонлар.

Ушбу компанияни 1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйнлар ташкил этишган. Бугунги кунда бу компанияда дунё бўйлаб 132 минг ходим ишлайди.

Бош офиси Калифорния штатида, Купертино шаҳрида.

  1. Berkshire Hathaway Inc.

    Похожее изображение

Ҳозирги кунда қиймати: 482.36 млрд. доллар.

Соҳаси: Кўп тармоқли, суғурта, темир йўл, коммунал хизматлар ва бошқа кўплаб соҳалар.

Бу компания миллиадер Уоррен Беффетга тегишли.

Бош офиси Небраска штати, Омаха шаҳрида.

  1. Facebook


Ҳозирги кунда қиймати: 413.25 млрд. доллар

Соҳаси: Ижтимоий тармоқ.

Ушбу ижтимоий тармоқни 2004 йилда Марк Цукенберг очган.

Бугунги кунда ушбу ижтимоий тармоққа бир кунда 1.86 млрд. одам киради.

Бош офиси Калифорния штатида, Менло-Парк шаҳрида.

  1. Tencent


Бугунги кунда қиймати: 400.90 млрд. доллар.

Соҳаси: Ижтимоий тармоқ.

Ушбу ижтимоий тармоқ Хитойда 1998 йилда очилган.

Бош офиси Наньшань шаҳрида.

  1. Alibaba Group


Бугунги кунда қиймати: 392.25 млрд. доллар.

Соҳаси: Электрон савдо.

Alibaba бугунги кунда дунёдаги энг йирик электрон савдо платформаларидан бири ҳисобланади.

У 1999 йил, 4 апрелда тузилган.

Бош офиси Хитойнинг Ханжоу шаҳрида.

  1. Johnson & Johnson


Бугунги кунда қиймати: 347.99 млрд. доллар.

Соҳаси: фармацевтика.

Ушбу компанияни 1886 йилда уч ака-ука Жонсонлар тузишган. Бугунги кунда ушбу компаниянинг маҳсулотлари дунёдаги 60 давлатда ишлаб чиқарилади, 175 давлатда сотилади.

Бош офиси Нью-Жерси штатида, Нью-Брансуик шаҳрида жойлашган.

  1. JP Morgan Chase


Бугунги кунда қиймати: 332.24 млрд. доллар.

Соҳаси: Банк иши.

Ушбу банк айланма маблағ миқдори бўйича АҚШда 1-ўринда, дунёда эса 6-ўринда туради.

Бош офиси Нью-Йорк шаҳри, Манхеттен мавзес