Экспортёрларга молиявий кўмак берилади
Ҳукуматнинг 11 сентябрдаги қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энди экспорт қилувчи ташкилотларга агентлик томонидан молиявий ёрдам берилади.
Бунда Республика ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш (20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда), тақдимот ва реклама компанияларини ўтказиш (бир корхона учун бир чоракда 5 минг АҚШ долларидан ортиқ эмас), хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш (10 минг АҚШ долларидан ортмаган ҳолда) тўлиқ молиялаштирилади. Шунингдек, халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш харажатларининг ярми, хориждаги бизнес-семинар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этишда ҳам молиявий ёрдам берилади.