Электрон пул бозорини тартибга солишдаги янги қонун

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 1 ноябрда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунни имзолади ва мазкур қонун 2020 йил 1 февралдан кучга киради.

Янги қонунда тўлов тизимлари ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тизимни назорат қилиш, кузатиб бориш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солади. Шунингдек, электрон пул бозорини тартибга солиш ва электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашга доир нормалар киритилган.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши республикада тўловларни узлуксиз амалга оширилиши ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиниши, шунингдек тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлайди.

Бегзод САЙИПОВ,

Марказий банкнинг Самарканд вилояти Бош бошкармаси бошқармаси бошлиғи.