Энди фирибгарлар алоқа компаниялари номидан қўнғироқ қилишни бошлашди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, фирибгарлар эндиликда алоқа компаниялари “Ucell”, “Belline”, “Mobiuz” ва “Uztelecom” номидан қўнғироқ қилиб, фойдаланувчининг телефон рақами муддати тугаганини айтмоқда.
Таъкидланишича, фирибгарлар “муддатни чўздиришни хоҳласангиз 6100 қисқа рақамидан тасдиқлаш коди келади” дея тасдиқлаш коди сўрайди. Агар шу тасдиқлаш кодини айтиб қўйсангиз, фирибгарлар телефон рақамингизга уланган барча банк карталарини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.