Эркин Қайтаров ва ёш хонандалар жонли ижрода куйлади

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаровнинг “Устозларга таъзим” номли концерти бўлиб ўтди.

Унда Эркин Қайтаров ва шогирдлари Навоий, Бобур, Қорий, Фурқат, Хислат ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни куйлади. Хонанданинг “Устозлар” ва “Санъаткорга не даркор?” қўшиғи устоз-шогирдлар жўрлигида ижро этилди.

Санъат мактаби ўқувчилари томонидан “Чапандози қаландар”, “Тортадур”, “Бўлмиш”, “Бўл менга маҳбуб”, “Гулжамол” ғазаллари жонли ижрода куйланди.

Концертда ўқитувчилар, ёш хонанда ва санъат шайдолари иштирок этди.

Фазлиддин Рўзибоев.