Европа жазирама исканжасида: Францияда рекорд ҳолат
96 департаментдан 72 тасида кучли жазирама сабабли хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинган. Бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +43°C гача кўтарилиши мумкин, деб хабар берди Франция миллий метеорология хизмати.
Мамлакат бўйлаб кузатилаётган иссиқ тўлқини нафақат Франция, балки Испанияда ҳам ҳаво ҳарорати +44°C га кўтарилмоқда, Италиянинг Рим, Милан, Турин ва Флоренция каби йирик шаҳарларида қизил даражадаги огоҳлантириш амалда. Буюк Британия ҳам қизигандан қизимоқда.
Метеорологлар бу ҳолатни Шимолий Африкадан келган жуда иссиқ ҳаво массалари ва Европа устида шаклланган «иссиқлик гумбази» билан изоҳламоқда. Мактаблар вақтинча ёпилган, темирйўл ва жамоат транспорти ҳаракатида чекловлар жорий этилмоқда.