Фарзандини автомобиль ойнасига миндирган онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилди
- 30.07.2019 16:55
- 173
- Жамият
“Эффект Макаренко” телеграм каналида эълон қилинган видеода “Спарк” русумли автомобиль йўловчиси ойнада ўтирган ҳолда кетаётгани акс этган. Ушбу ҳолатни Тошкент шаҳар ИИББ ўрганди.
"Ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланди. Автомобилни 44 ёшли Нафиса Б. бошқариб борган бўлса, ойнада ўтирган қиз унинг 9 ёшли фарзанди бўлган", - дейилган бошқарма хабарида.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) 4-қисми (“Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш”) бўйича маъмурий баённома тузилган бўлиб, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинди.