Фазовий маълумотлардан кимлар фойдаланиши мумкин?
Навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларининг маълумотлар базаси фазовий ахборотлардан ташкил топган. Бунда космик суратлар, дронлардан олинган, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Жорий йил 2020 йил 21 августда “Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Мазкур қонун фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш ва улардан фойдаланиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиради. Шунингдек, соҳада қонунчиликни тартибга солиш ва тизимлаштириш ҳамда фазовий маълумотлар миллий инфраструктурасини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонунда фазовий маълумотларни яратиш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат органлари, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фазовий маълумотлардан фойдаланиш имконини беради.
Фазовий ахборотлар ҳам базавий ва ихтисослашган маълумотларга ажратилади.
Фазовий маълумотлар банкига базавий тўпламлар, уларнинг метамаълумотлари, классификаторлари, ахборотномалари ва реестрлари, шу жумладан, географик объектлар номлари давлат реестри ва манзиллар реестри киритилган.
Фазовий маълумотлар баъзасида маълумотларнинг координата асоси, давлат чегараси, маъмурий-ҳудудий ва ҳудудий бирликлар чегаралари, аҳоли пунктлари ва уларнинг кўча, йўл тармоғи, ижтимоий-иқтисодий, маданий объектлар, бино-иншоотлар, автомобиль, темир йўллари ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
Фазовий маълумотлар баъзасида давлат сирини ташкил этадиган, шунингдек, қонун ҳужжатларига кўра фойдаланилиши чекланган бошқа ахборот бўлмаслиги керак.
Ушбу қонун асосида фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш имкони вужудга келади. Шунингдек, фазовий маълумотларга кириш фойдаланиш ҳуқуқи ва уларни ҳимоя қилиш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланишда идоралараро алоқаларни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
Ислом ПИРНАЗАРОВ,
Самарқанд аэрогеодезия корхонаси маслаҳатчиси.