Фидойилик, камтарлик, ҳалоллик тимсоли
Ҳасан Нормуродов шаънига кўп таърифу тавсифнинг ҳожати йўқ. Негаки, бу ном нафақат вилоятда, балки мамлакатимизда ҳам фидойи инсон, фариштали нуроний, зукко муаллим, жонкуяр ва камтар зиёли тимсолига айланган. Шу сабабли Президент Ш.Мирзиёевнинг Ҳ.Нормуродовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони бериш ҳақидаги фармони кенг жамоатчилик томонидан иштиёқ билан кутиб олинди.
- Мен давлатимиз раҳбари, бунёдкор халқим олдида доимо бурчдорлигимни ҳис қилиб яшайман, улар ишончи ва эъзозига муносиб бўлишга интиламан, - деди отахон.
Бугун Ҳасан Норбекович 80 ёшга кирди.
Қутлуғ ёш муборак, Қаҳрамон бобо!