Футбол. "Евро-2024": Бугун ярим финалнинг биринчи ўйини ўтказилади

"Евро-2024" ярим финали доирасидаги Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 9 июль куни, соат 23:59 да бошланади.

Испания терма жамоаси устози Луис де ла Фуэнте ушбу учрашув ҳақида фикр билдирди:
- Бу биз учун фантастик имконият. Биз кўп тер тўкдик ва шу ерда бўлишга муносибмиз. Бу финал бўлиши ҳам мумкин эди.
Ушбу типдаги учрашувларда ҳаммасини деталлар ҳал қилади, камроқ хато қилиш лозим. Биз тарихий имкониятга лойиқмиз.
Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйин моделимиз шоуга ўхшайди, у жуда томошабоп ва ёрқин. Аммо асосийси - ғалаба. Мафтункор ва фойдали ўйнаш керак.
Францияликларда ўйин фантастик даражада. Улардаги футболчиларнинг маҳоарати жуда юқори. Доим уларнинг футболидан роҳат олганман. Негаки, бизнинг услубларимиздан фарқ қилади.
Биз тайёрмиз. Франция жисмонан жуда кучли жамоадек тасаввур уйғотяпти, аммо уларга қарши қандай қуролдан фойдаланиш кераклигини яхши биламиз.