Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ФВВ зилзила бўйича тарқалаётган фейк хабарларга ишонмасликка чақирди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги зилзилалар бўйича янги мурожаат билан чиқди.

"Ҳурматли ҳамюртлар, бугун ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган.

"7-9 балли зилзила рўй бериши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати" ФВВ томонидан эълон қилинмаган.

Аҳолимизни саросимага тушмасликка ва фейк хабарларга ишонмасликка чақириб қоламиз.

Бугунги кунда зилзиланинг вақти ва жойини аниқ белгилаб берувчи технология йўқлигини эслатиб ўтамиз", дейилади мурожаатда.